Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ЖАЗОГА ЛОЙИҚ ИШЛАР


Жазога лойиқ ишлар - фарзни бажармаслик, ҳаром ишни қилиш ҳамда давлат чиқарган буйруқ ва тақиқларга риоя этмаслик. Шу уч ишдан бошқа иш жазога лойиқ эмас. Негаки бандаларнинг ишларига алоқадор шаръий ҳукмлар беш хил бўлиб, улар: фарз, мандуб, мубоҳ, ҳаром ва макруҳдир. Қатъий буюрилган иш фарздир. Буюрилиши қатъий бўлмаган иш мандубдир. Қилиш ва қилмаслик ихтиёрли бўлган иш мубоҳдир. Қатъий тақиқланган иш ҳаромдир. Тақиқланиши қатъий бўлмаган иш макруҳдир. Оллоҳ Субҳонаҳу ва Таоло қатъий буюрилган ва қатъий тақиқланган ишга риоя этмаган одамни жазолайди. Ундан бошқасини жазоламайди. Масалан, мандуб амални қилмаган ёки макруҳ амални қилган кишига жазо йўқ. Мубоҳ амални қилган кишига ҳам, қилмаган кишига ҳам жазо йўқлиги-ку кундек равшан. Зеро, Оллоҳ Ўзининг буйруқ ва тақиқларига риоя этмаган одамларга, бир сўз билан айтганда гуноҳкорларга таҳдид қилади. Оллоҳ айтади:


}وَمَنْ يَعْصِ اللَّهَ وَرَسُولَهُ فَإِنَّ لَهُ نَارَ جَهَنَّمَ خَالِدِينَ فِيهَا أَبَدًا {

„Кимки Оллоҳ ва Унинг пайғамбарига осий бўлса, бас, албатта унинг учун жаҳаннам олови бордир. (Ундай кимсалар) ўша жойда мангу қолурлар“.                 [72:23]
Яна айтади:


}وَمَنْ يَعْصِ اللَّهَ وَرَسُولَهُ وَيَتَعَدَّ حُدُودَهُ يُدْخِلْهُ نَارًا خَالِدًا فِيهَا وَلَهُ عَذَابٌ مُهِينٌ {

„Ким Оллоҳ ва Унинг пайғамбарига итоатсизлик қилиб Оллоҳнинг белгилаб қўйган ҳадларидан тажовуз қилса, уни абадий қоладиган жойи бўлмиш дўзахга киритур. Ва унинг учун хор қилгувчи азоб бордир“.    [4:14]
Демак, таҳдид гуноҳкорларга қаратилади. Мандуб ишни қилмаган ва макруҳ ишни қилган киши гуноҳкор эмас. Чунки бу ишлардаги буйруқ ва тақиқ қатъий эмас. Модомики у гуноҳкор эмас экан, жазоланмаслиги табиий. Мубоҳ, мандуб ва макруҳ ишни қилган кишини ҳам Оллоҳ жазоламайди. Оллоҳ жазоламаганидан кейин қандай қилиб давлат жазоласин?! Давлатнинг жазолари Оллоҳ тарафидан белгиланган бўлади, бошқачароқ қилиб айтганда, давлат ҳам ҳаром амални қилган

 

6-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222